Россия Хавфсизлик Кенгаши котиби Игор Иванов, Қатар судининг икки нафар Россия разведкаси ходими устидан чиқарган ҳар қандай қарорини Россия ҳурмат қилишини билдирди.

У бу ҳақда Доха шаҳрида Қатар раҳбарияти билан ўтказган музокаралар чоғида гапирди. Россиялик икки разведкачи Чеченистон Президенти Зелимхон Яндарбиев ҳаётига суиқасд қилганликда айбланмоқдалар.
Россия жосуслари бу айбловни инкор қилишяпти.