Ироқда коалиция кучлари қўмондонлиги Фаллужадаги сунний мусулмон жамоатлари билан ярашув шартномасини имзоладилар.

Қўмондонлик вакили Дэн Синор бу ҳақда шундай деди:

“ Томонлар шартномага кўра Фаллужадаги вазиятнинг барқарорлашувини олқишлайдилар ва ярашувнинг мустаҳкам бўлиши учун барча чора-тадбирларни кўрадилар.”
Аммо, Америка қўшинлари томонидан қамал қилинган Нажаф шаҳри эса шиалар лидери Муқтадо ал-Садрнинг тарафдорлари назоратида. Ҳозирча уерда ҳеч қандай келишувга эришилмаяпти.