Бугун пойтахт Аммонда содир бўлган отишмада Иордания хавфсизлик кучлари жанггари, деб гумон қилинган уч шахсни отиб ўлдирди.

Давлатга қарашли “Петра” ахборот агентлигининг маълум қилишича, воқеада хавфсизлик кучларига таслим бўлишни хоҳламаган бир иорданиялик ва икки нафар чет эл фуқароси нобуд бўлган.