Германия Ташқи Ишлар вазири Ёшка Фишер Афғонистонга сафар қилмоқда. Бугун у Қундуз шаҳридаги германиялик 300 нафар танчликни сақловчи аскарлар билан учрашди.

НАТОнинг тинчликни сақловчи кучлари пойтахт Кобулдан ташқарида фаолият олиб бориши, жорий йил охирида ўтадиган сайловлар олдидан мамлакатда тинчлик ва барқарорликни таъминлашда муҳим рол ўйнайди.
Германия Ташқи Ишлар вазири бугун кечки пайт Кобулда Афғонистон Президенти Ҳамид Карзай ва ҳукуматнинг бир қатор юқори лавозимли расмийлари билан учрашиши кутилмоқда.