Бугун Италия ҳукумати италиялик божхона ходимлари АҚШнинг Ню Йорк штатига кетаётган кемадан 7 минг 500та “Калашников” ва бошқа турдаги ўқотар қуролларни қўлга туширганини маълум қилдилар.

Италия божхона хизмати эълон қилган баёнотда, Туркия байроғи кўтарилган кема Жиоа Тауро портида ушланган. Қурол-аслаҳалар нархи тахминан олти миллион АҚШ долларига тенг, дея баҳоланмоқда.
Хабарларга кўра, мазкур қуроллар Бош қароргоҳи АҚШнинг Жоржиа шататида жойлашган фирмага тегишли бўлган. Бироқ божхона расмийлари бу маълумотни тасдиқламадилар.