Австралия Бош Вазири Жон Ҳоварднинг айтишича¸ унинг мамлакати Ироққа қўшимча аскар юбормайди.

Бугун Ҳовард Австралия радиоси орқали сўзлаган нутқида Австралиянинг Ироқдаги ҳарбий кучлари вазифаси ниҳоясига етгунига қадар ўша ерда қолишини билдирди. Унга кўра¸ мазкур кучларни Ироқдан олиб чиқиш муддати белгиланмаган.
Испания¸ Гондурас ва Доминикан республикаси ўз кучларини Ироқдан олиб чиқишини эълон қилганларидан кейин Австралия ҳам Ироққа қўшимча куч юбормаслигини билдирди.