Ироқдаги АҚШ ҳарбийларининг айтишича¸ бугун Фаллужа шаҳрида бир гуруҳ ироқлик исëнчилар АҚШ аскарларига қарши ҳужум қилдилар.

Мазкур манбага кўра¸ икки соатдан кўпроқ давом этган тўқнашувларда исëнчилардан тўққиз киши ҳалок бўлди ва АҚШ аскарларидан уч нафари жароҳатланди.
Воқеадан кейин АҚШ кучлари Фаллужани қуршовга олиб¸ аҳолининг шаҳарга киришини тўхтатиб қўйди. Ўтган икки ҳафта давомида юз берган тўқнашувларда Фаллужани тарк этишга мажбур бўлган ироқликлардан 50 оила кеча шаҳарга киритилган эди.