Бугун Қозоғистон парламентининг қўйи палатаси Россия¸ Беларус ва Украина билан ягона иқтисодий макон ташкил этиш шартномасини тасдиқлади.

Қозоғистон Савдо ва Саноат вазири ўринбосари Бўлат Смагуловнинг айтишича¸ ушбу шартнома товарлар¸ хизматлар¸ маблағ ва ишчи кучининг эркин ҳаракат қилишига имконият яратади.
Кеча Россия ва Украина парламентлари мазкур шартномани тасдиқлаган эди. Бироқ¸ Беларус уни ҳозирча ратификация қилгани йўқ.