Қибрис пойтахтининг турклар яшайдиган қисмида 50 мингга яқин одам БМТнинг оролни бирлаштиришга оид режасини ма’қуллаб намойиш ўтказди.

Қибрислик грекларнинг кўпчилиги бу режани ма’қулламаяпти. Греция Бош Вазири Костас Караманлис қибрислик грекларни БМТнинг режасини қўллаб қувватлашга да’ват этди.
БМТ оролда грек ва турк давлатларини бирлаштирадиган ва уларни марказий ҳукумат боғлаб турадиган федератив республика тузиш режасини тақдим қилган. Шанба куни ана шу масала бўйича умумхалқ референдуми ўтказилади.