АҚШ етакчилигидаги коалиция Ироқдаги етти шаҳар жумладан Бағдод, Мосул ва Фаллужа шаҳарларини қайта тиклаш лойиҳалари учун 500 миллион доллар миқдорида маблағ ажратилишини тасдиқлади.

Коалициянинг Дастурлар Бошқарув Идораси вакили Милтон Лудингтонга кўра, бу маблағ Ироқ Тараққиёт Жамғармасидан олинади. Мазкур Жамғарма нефт савдосидан тушган, аммо музлатиб қўйилган Ироққа тегишли маблағлардан иборат.