Арманистон Президенти Роберт Кочарян бугун расмий ташриф билан Францияга борди.

Арманистон президентининг Франция Президенти Жак Ширак билан учрашуви душанба кунига режаланган.
Учрашув мавзуси сифатида Тоғли-Қорабоғ муаммоси ва икки томонлама муносабатлар масалалари танланди.
Бугун кечқурун Кочарян¸ франциялик этник арман хофизи Шарл Азнавур концертига ташриф буюрди.