Ироқ Нефт Вазири Иброҳим Баҳр ал-Улумнинг айтишича, Басрадан нефтни экспорт қилиш яна йўлга қўйилган.

Мамлакат жанубидаги энг йирик нефт иншоотларидан бири уни портлатишга қаратилган уринишдан сўнг якшанбага ўтар кечаси ёпилган эди. Бу қўпорувчилик ҳаракатини бартараф қилишда уч британиялик ҳарбий денгизчи ҳалок бўлди. Коалиция кучлари вакили Дан Сенор бундай деди:
“Биз Ироқдаги зўравонлик ҳаракатлари ҳокимият ироқликлар қўлига ўтадиган 30 июнгача тўхтайди, деб ўйламаймиз. Бу кейин ҳам давом этади. Ироқдаги террорчилик ҳаракатлари хавфи жуда катта. Маҳаллий хавфсизлик кучлари 30 июндан сўнг бу хавфни бартараф қила олади деб ҳисоблай олмаймиз”,- деди Дан Сенор