Бағдодда америкаликларнинг камида тўртта ҳарбий машинаси портлатилди.

Талофотлар сони ҳозирча нома’лум. Гувоҳларнинг айтишларича, тинч аҳолидан ҳам қурбонлар бор. Айни пайтда, сулҳ шартномаси келишилган Фаллужа шаҳрида бугун отишмалар юз берди. Америкалик ҳарбийлар маҳаллий хавфсизлик кучлари билан сешанба кунидан бошлаб шаҳарни бирга қўриқлашга умид билдирмоқдалар.