Бугун Эрон суди мамлакат хавфсизлик хизмати расмийларини маҳбусларни қийноққа солиш қайри қонуний амал эканлигидан огоҳлантирди.

Азизулло Арол
Суд раиси Оятулло Муҳаммад Ҳошимий Шоҳрудий томонидан бугун эълон этилган баëнотга кўра¸ полиция¸ суд ва разведка хизмати амалдорлари томонидан қўлга олинганларни қийноқларга солиш таъқиқланади ва қийноқлар асосида айбига иқрор қилиш қонунсиз ҳисобланади.
Ўтган йили инсон ҳуқуқлари Халқаро Амнистия ташкилоти Эронда қамоққа олинганларни қийноқларга солиш давом этаëтганидан огоҳлантирган эди.