Варшавада иш бошлаган Европа иқтисодий саммитида иштирок этаëтган Озарбайжон ва Арманистон президентлари бугун учрашиб¸ Тоғли Қорабоғ масаласини муҳокама қилдилар.

Азизулло Арол
Франс пресс ахборот агентлиги номини ошкор қилмаган дипломатга асосланиб билдиришича¸ Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев ва Арманистон Президенти Роберт Кочариян мазкур масала юзасидан фойдали сўзлашувлар ўтказганлар ва келажакда яна музокаралар олиб боришга келишганлар. Навбатдаги музокаралар вақти белгилангани йўқ.