Грузия парламенти депутати Гиги Бокериянинг айтишича, агар Ажария мухторияти бошлиғи Аслан Абашидзе исте’фо берса, унга, оиласига ва яқин одамларига хавфсизлик кафолатланади.

Унга кўра, бу -- Абашидзе билан Грузия ҳукумати муҳокама қиладиган ягона масала. Бунгача Ажария лидери, Тбилиси ва Батуми ўртасидаги зиддиятни бартараф қилиш учун Грузия ҳукуматини музокара ўтказишга таклиф қилган эди.