Берлинда Германия канцлери Герхард Шрёдер Испания Бош Вазири Родригес Запатеро билан музокара ўтказди.

Бир қанча муаммолар қаторида, Европа Иттифоқи Конституциясининг қабул қилинишига оид масала ҳам муҳокама қилинди. Биргаликда ўтказилган матбуот конференциясида Шрёдер шундай деди:
“ Биз иккимиз ҳам Ирландия Европа Иттифоқига президентлик қилаётган даврда Конституцияни қабул қилиш имконияти борлигига ишонч билдирамиз. Биз шу масала устида ишлаяпмиз. Кенгайтирилган Европа Иттифоқига сиёсий йўналишлар керак.”
Испания Бош Вазири Запатеро эса шундай муносабат билдирди:
“Испания ҳукумати Конституциянинг тезроқ қабул қилиниши тарафдори. Биз буни амлга оширишимизга ишончим комил. Чунки Европанинг аксарият аҳолиси шунинг тарафдори”