Латвия Олий Суди собиқ партизан Василий Кононовни ҳарбий жиноят қилганликда айбдор деб топди.

Кононов суд залидан озод этилди. Чунки у суд белгилаган жазо муддатини бир йилу саккиз ой қамоқда ўтириб, адо қилиб бўлганди.
80 ёшли Россия фуқаросига 1944 йилда Малие Бати қишлоғининг 9 нафар аҳолисини ўлдирганлик айби қўйилган эди. Лекин Кононовнинг ўзи айбни бўйнига олмади. Унинг фикрича, судда кўрсатма берган гувоҳлар Иккинчи жаҳон урушидан ҳеч нарсани эслай олмайди. Чунки у пайтда улар 3-4 яшар болалар эди.