Ҳиндистонда сигарета ва тамаки махсулотларини реклама қилиш таъқиқланди.

Хасанжон
Бугундан бошлаб кучга кирган янги қонунда тамаки компанияларининг турли анжуманларга ҳомийлик қилиши, ўз маҳсулотларини матбуот, телевидение ва бошқа жойларда реклама қилиш таъқиқланган. Шунингдек, Ҳиндистон ҳукумати қабул қилган янги қонунда жамоат жойларида сигарета чекиш ва балоғатга етмаган ёшларга сигарета сотиш ҳам ман этилган.