Шимолий Корея Жанубий Кореяга миннатдорлик билдирди.

Ўтган ойда Шимолий Кореядаги темирйўл вокзалида поезд портлагани оқибатида 161 одам нобуд бўлган ва мингдан ортиқ одам жароҳатланган эди.
Бугун Пхенян расмийлари портлашдан азият чекканларга инсонийлик ёрдами кўрсатгани учун Жанубий Кореянинг Қизил Хоч ташкилотига миннатдорлик билдирди.
Шимолий Корея ёрдам юклари қуруқлик йўли орқали ҳам келтирилиши мумкинлигини маълум қилди. Ўтган ойда Пхенян расмийлари Жанубий Кореянинг ёрдами фақат сув ва ҳаво йўли орқали келтирилишига рухсат берган эди.