Бугун АҚШ Президенти Жорж Буш Ироқдаги АҚШ кучлари ҳозирда муаммоларга дуч келаётгани, бироқ ироқликлар ҳаёти яхшиланаётганини айтди.

Буш ўзининг одатдаги радиомурожаатида:
“Биз Ироқда хамон жиддий муаммоларга дуч келяпмиз. Жанггарилар ва собиқ режим қолдиқлари чет эллик террорчилар билан бирга сайловлар орқали ҳеч қачон эриша олмайдиган ҳокимиятни куч билан қўлга киритишга уринмоқдалар. Ироқликлар орасида мазкур гуруҳлар тарафдорлари жуда кам”, - деди АҚШ Президенти.