Бугун Европа Иттифоқига аъзо давлатлар раҳбарлари Ирландия пойтахти Дублин шаҳрида учрашмоқдалар.

Ирландия Бош вазири Берти Ахерн саммит олдидан ўтказилган матбуот конференциясида Европа Иттифоқ кенгайганидан кейин кўриладиган биринчи муҳим масала, янги конституцияси масаласи бўлишини билдирди.
Ҳозирда Европа Иттифоқига Президентлик қилаётган Ирландия Бош вазири Иттифоққа аъзо баъзи давлатлар айрим масалаларда норози бўлишига қарамай, сиёсий ирода орқали муаммо ечимини топиш мумкинлигини айтди. У сўзида давом этиб:
“Бугун Европа Иттифоқи сафига қўшилаётган Европа халқларига мен дўстлик қўлини чўзаман. Бу - сиз танлаган йўл ва саъй ҳаракатлар самарасидир. Сизнинг интилишингиз ва қитъиятлилигингиз натижаси ўлароқ бугун тантана қилинмоқда.”, - деди Ирландия Бош вазири.
Ахерн Европа Иттифоқининг июн ойида бўладиган навбатдаги саммитида конституция юзасидан шартнома имзоланишини хоҳлашини билдирди.