Грузия Президенти Михаил Саакашвили Ажария ҳукумати раҳбари Аслан Абашидзега ултиматум қўйди.

Саакашвили бу ҳақда шундай деди:
“Абашидзе мухториятда қонунчиликни тиклаши, инсон ҳуқуқлари бузилишига чек қўйиши ва қуролли тузилмаларни қуролсизлантириши керак. Агар 10 кун мобайнида шу ишлар амалга оширилмаса мен ўзимнинг конституцион ҳуқуқимдан фойдаланиб, маҳаллий ҳукуматни тарқатиб юбораман. Ажарияда республика мухторияти ва унинг демократик мақоми сақланган ҳолда янги сайловлар ўтказилади”,- деди Саакашвили.

Бу ултиматум, Ажария кучлари томонидан Грузия билан ма’мурий чегарада бўлган учта кўприк портлатиб юборилганидан кейин қўйилди. Аслан Абашидзе кўприклар грузин қўшинларининг бостириб кирмаслиги учун эҳтиёт чора сифатида портлатилганини айтди.
Европа Иттифоқи котиби Валтер Швиммер зиддиятни тинч йўл билан ҳал қилиш кераклиги ҳақида Грузия ва Ажария ҳукуматларига мурожаат қилди.