Фаластиндаги тиббий муассасаларидан олинган хабарларга кўра, бугун эрталаб Ғазо сектори жанубида Исроил ҳарбийларининг тонгги рейди чоғида юз берган тўқнашув туфайли камида икки нафар фаластинлик ўлдирилган.

Хабарларда билдирилишича, 15 дан ортиқ жангчи ва фуқаролар содир бўлган зўравонлик оқибатида турли даражада жароҳатланган. Исроил ҳарбий бошқаруви вакилларининг айтишларича, аскарлар Рамаллоҳ шаҳрида шубҳали шахсларни қўлга олишган.
Бугун кечқурун Америка Қўшма Штатлари, Россия, Европа Иттифоқи ҳамда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Нью-Йоркда учрашадилар ва Исроил-Фаластин можаролари юзасидан сўнгги вазиятни муҳокама этадилар.