Италия давлат телерадиокомпанияси президенти Лучия Аннунциата истеъфога чиқишини маълум қилди.

Ва бунга таҳририят сиёсатига ҳукуматнинг аралашуви сабаб бўлганлигини маълум қилди. Унинг сўзларига қараганда, Бош вазир Силвио Берлускони тарафдорлари томонидан компания “босиб олинган”.
Бир неча кун аввал, мазкур телерадиокомпаниянинг бошқа бир юқори мартабали амалдори ҳам ҳукуматнинг сиёсий босими туфайли истъфога чиққан эди.