Бугун АҚШ Президенти Жорж Буш Оқ Уйда Иордания қироли Абдуллани қабул қилади. Музокаралар 21 апрелда ўтказилиши керак эди.

Лекин Исроил Бош вазири Ариэл Шароннинг Иордан дарёси Ғарбий соҳилида яҳудийлар яшайдиган маҳаллаларни сақлаб қолиш ҳақидаги режасини Жорж Буш қўллаб қувватлагандан сўнг, Иордания қироли Америкага сафарини тўхтатган эди.
Иордания ўзининг ғарбий соҳиллари ва Шарқий Иерусалимни 1967 йилда, араб-исроил ҳарбий зиддияти пайтида йўқотган.