Таниқли рассом Пабло Пикассонинг 1905 йилда яратилган “Трубка ушлаган бола” асари Лондондаги “Сотбис” аукционида 104 миллион долларга сотилди.

Аукцион савдоларида шу пайтгача бирорта асар, бу қадар юқори баҳоланмаган эди.
Бундан олдинги рекорд Винсент Ван Гогнинг “Доктор Гаш портрети” асарига тегишли эди. 1990 йилда бу асар 82 ярим миллион долларга сотиб олинган эди.

“Сотбис” эксперти Девид Нормал бу ҳақда шундай деди:

“Бу асар Ван Гог, Рубенс ёки Ренуар каби машҳур рассомларнинг мўйқаламига тегишли шоҳ асарлар қаторидан жой олган. Бу асарлар илгари 70-80 миллион доллар атрофида сотилган эди.”