Марказий Қидирув Бршқармаси яқинда исломий интернет сайтларига қўйилган аудиоёзув - “Ал-Қайда” раҳбари Усама Бин Ладин томонидан тайёрланган, деган фикрни билдирмоқда.

Ушбу тасвир ортида Бин Ладин номидан гапирувчи овоз эгаси Ироқдаги Америка-Британия муваққат маьмурияти раҳбари Пол Бремер, БМТ Бош котиби Кофи Аннан ва унинг муовини Лахдар Брахимини ўлдирган одамга 10 килограмм олтин ваьда қилмоқда.
БМТ вакили Фархан Хак бу хусусда шундай фикр билдирди:
“Гарчи асл тасвир эканлигига шубҳа билдирилаётган бўлса-да, бу ёзувларга жуда жиддий қараймиз. Биз ҳозирда муаммони ўрганяпмиз ва АҚШ билан маслаҳатлашаяпмиз. Табиийки, Бош котибнинг ҳавфсизлиги учун ҳамма зарур чораларни кўрамиз”, — деди БМТ вакили.