Германияда ҳисбга олинган 18 ёшли ўсмир “Сассер” компютер вирусини яратганлиги ва Интернет тармоғига қўйиб юборганлигини тан олди.

Ўсмирни ҳисбга олган Ганновер шаҳри полицияси унинг исми-шарифини маьлум қилгани йўқ. Ҳозирча у мактаб ўқувчиси эканлиги маьлум қилинган, холос. Дастлабки сўровлардан сўнг ўқувчи қўйиб юборилган. Полициянинг маьлум қилишича, ўсмирга қарши далил бўлувчи бир қатор ашёвий буюмлар конфискация қилинган.
1 май куни Интернетда пайдо бўлган “Сассер” вируси эса шу кунга қадар тахминан 18 миллионга яқин компютерни зарарлаган. Кўпгина фирмалар ўз компютерларини янгилаш учун ишини тўхтатишга ҳам мажбур бўлишган.