Ўтган тунда Афғонистон жанубида юз берган отишмада АҚШ денгиз-пиëдаси ҳалок бўлди.

АҚШ ҳарбий қўмондонлиги вакили аскарлар махсус амалиëт чоғида ўққа тутилганлигини билдирди.
Мамлакатнинг Урузгон вилоятида кейингги пайтда толибларнинг фаоллашгани кузатилди.
Бу ҳудудга икки минг нафар АҚШ денгиз пиëдалари ташланди.
Бугун Кобулда тошбўрон қилиниб ўлдирилганлиги тахмин қилинаëтган икки чет элликнинг жасади топилди.
Афғонистон Ташқи Ишлар вазири расмийси жасадларнинг бириси Швейцария фуқаросига тегишли бўлиб иккинчи жасаднинг шахси хозирча аниқланмаганлигини билдирди.
Полицияга кўра хар иккала чет эллик Кобулга яқинда Покистондан келишган.
Қотиллик тафсилотлари аниқланмоқда.