Италияда ўтган тунда 5 киши террорчиликда гумон қилиниб қўлга олинди.

Полиция маълумотига кўра Флоренцияда қўлга олинганлар Жазоир ва Тунис фуқароларидир.
Қўлга олинганлар "Ал-Қаида"тармоғига алоқадорликда гумон қилинмоқда.
Полиция тахминига кўра улар Ироқдаги коалиция объектларига тажовуз уюштириш юзасидан одам ëллаш билан шуғулланишган.
Италия расмийларига кўра ¸аксилтеррор амалиëти мамлакат шимолидаги Тоскана ва Лигурияда ҳам ўтказилмоқда.