Бугун Америка ҳарбий патрул бўлинмалари бир ойдан буён ҳарбий ҳаракатлар тўхтовсиз давом этган Фаллужа шаҳрига кирди.

Америкалик ҳарбийларни коалиция кучлари назоратида тузилган ироқлик аскарлар бригадаси кузатиб борди.
Бошқа бир хабарга кўра, бугун Киркук шаҳрида хорижлик мутахассислар кетаётган автомобил ўққа тутилган. Жанубий африкалик муҳандис ва ироқлик ҳайдовчи нобуд бўлган, бир киши яраланган.
Ироқда ўтган тундаги оишмалар чоғида 30га яқин одам ҳалок бўлди. Энг қаттиқ тўқнашувлар коалиция кучлари ва шиалар раҳбари Муқтадо ас-Садр тарафдорлари ўртасида юз берди.