Россия Президенти Владимир Путин бугун Чеченистон пойтахти Грознийга борди.

У Чеченистон президенти Аҳмад Қодиров оиласига “Россия Қаҳрамони” нишонини топширди ва марҳум президентнинг хотирасини абадийлаштириш тўғрисидаги фармонга имзо чекди.
Москвага қайтгандан сўнг Россия Президенти Чеченистон Ички ишлар вазирлиги таркибини яна мингдан ортиқроқ ходимга кўпайтириш ва Чеченистон пойтахтини қайта тиклаш ишларини яна-да фаоллаштиришга кўрсатма берди.