Грециядаги “Инқилобий кураш” деб номланувчи экстремистлар гуруҳи Афинада ўтказиладиган ёзги Олимпиадага келадиганларга таҳдид қилмоқда.

Ҳафталик “Понтики” газетаси бугун бу гуруҳнинг баёнотини э’лон қилди. Унда мазкур гуруҳ 5 майда Афинадаги полиция маҳкамаси олдида содир этилган портлаш жавобгарлигини ўз зиммасига олган.
Греция Олимпиада ўйинлари хавфсизлиги та’минлангани ҳақида баёнот берган эди. Унда 70 минг полициячи иштирок этади. Бу дегани ҳар бир спортчига 7 нафардан полициячи тўғри келади.