АҚШ Конгресси а’золари америкалик ҳарбийлар ироқлик маҳбусларни хўрлаганлиги ҳақида уларга янги тақдим қилинган ашёвий далилларни кўргандан сўнг ҳайратдан қотишди.

Конгрессменларга қийноқлар акс эттирилган янги фотосуратлар ва видеоёзувлар кўрсатилди.
Ироқ Ташқи Ишлар вазири Ҳамид ал-Баёт Абу –Ғариб қамоқхонасида чиқиш қилар экан, бундай деди:
“Бўлиб ўтган воқеалар одамни даҳшатга солади. Менимча фақат руҳий касал одамларгина бундай қилишга қодир.Бу ҳарбийларнинг ҳеч қандай бир қоидасига тўғри келмайди” - деди Ироқ Ташқи Ишлар вазири.