Ироқдаги Абу Ғариб қамоқхонасида маҳбусларни хўрлаганлиги учун айбланаётган америкалик ҳарбий аёл Линди Ингланднинг айтишича, у хўрланган маҳбуслар билан бошлиғи кўрсатмаси асосида суратга тушган.

Ўша суратлардан бирида Ингланд яланғоч маҳбусни бўйнига арқон солиб судраётгани акс эттирилган. Ингланд бу воқеани шундай изоҳлади:
“Менинг бошлиқларим шундай кўрсатма беришди: арқонни қўлингга ушла ва камерага қара. Улар эса суратга олишди. Бу қандайдир “психологик операция” эди. Менинг билганларим шулар”, - деди Линди Ингланд.