Бугун Вашингтонда АҚШ Сенати Ташқи Алоқалар бўйича Қўмитаси раиси Ричард Лугар коррупция ва суиистеъмолчилик оқибатида Жаҳон Банкига етказилган зарар миқдори юз миллирад доллардан ортиқ эканини маълум қилди.

Ҳозир Сенатда Жаҳон Банкининг ривожланган мамлакатларга молиявий кўмаги билан боғлиқ коррупцияга оид можаролар юзасидан эшитиш ўтказилмоқда. Жаҳон Банки вакили тилга олинган рақамлар борасида шубҳа билдирди. Айни пайтда у Банк шу вақтга қадар молиявий зарар бўйича аниқ ҳисоб-китоб олиб бормаганини таькидлади.
Бироқ, шу билан бирга Жаҳон Банки молия беришни истамаган компания ва жисмоний шахслар номи 180 дан ортиқни ташкил этмоқда.