Бугун яна бир америка ҳарбийсига Абу Граиб қамоқхонасидаги ироқлик маҳбусларни таҳқирлаш ва қийноққа солиш борасида айблов эьлон қилинди.

АҚШ Ҳарбий кучлари раҳбарияти берган маьлумотга кўра, Чарлз Грейнер исмли бу аскар қарши еттита айблов қўйилган. Шу билан ироқ маҳбусларини қийноққа солганликда айбланаётган америка ҳарбийлари сони 7 тага етди. Улардан бири келгуси ҳафта чоршаба куни махсус ҳарбий трибунал олдида жавоб беради.