Икки юздан ортиқ япониялик Интернет фойдаланувчилари ҳибсга олинган 33 ёшли Исаму Канекони ҳимоя қилиш учун 26 минг доллардан ортиқ пул тўпладилар.

Токио Университети профессори ёрдамчиси Канеко ўзи яратган программани электрон журналлар орқали Интернет фойдаланувчиларига тарқатган. Ўз навбатида Интернетдан фойдаланувчилар ўша программа ёрдамида бир-бирлари билан кинофильмлар ёки турли ўйинлар алмашиш имкониятига эга бўлганлар. Ҳукумат эса Канекони қўлга олиб, уни муаллифлик ҳуқуқларини бузганликда айбланмоқда.