Бугун Исроилга қарашли ҳарбий вертолётлар Ғазо жанубида жойлашган Рафа шаҳридаги фаластинлик жанггарининг уйига ракеталар отди.

Воқеада қурбонлар бўлмади. Исроил ҳарбийлари Исломий Жиҳоднинг ҳарбий қаноти раҳбари Муҳаммад Шайх Халилнинг уйини нишонга олгани тахмин қилинмоқда. Исломий Жиҳод чоршанба куни беш Исроил ҳарбийси нобуд бўлган ҳужум масъулиятини ўз зиммасига олган эди.
Шунингдек, бугун эрталаб Исроил вертолётлари Ғазо шаҳридаги Исломий Жиҳод гуруҳи идорасини нишонга олгани натижасида бир неча одам яраланган.
Ню Йоркда БМТ Бош котиби Кофи Аннан Ғазо Секторидаги фаластинликларга қарашли ўнлаб уй ва дўконларни кеча Исроил булдозерлари буза бошлаганини кескин қоралади.
Исроил бу жанггариларга қарши курашда зарур эканини билдирди.