Бугун АҚШ Президенти Жорж Буш АҚШ кучлари ироқликлар хавфсизликни ўзлари таъминлай олгунича Ироқда қолишини билдирди.

“Бизнинг қўшинлар ироқликлар ўз мамлакати хавфсизлигини таъминлай олгунига қадар уларга ёрдам бериш учун Ироқда қолади”, - деди АҚШ Президенти.
Кеча АҚШ Давлат Котиб Колин Пауэл агар 30 июнда ҳокимиятни қабул қиладиган Ироқнинг муваққат ҳукумати илтимос қилса, АҚШ кучлари мамлакатни тарк этишини маълум қилган эди.
Буш ўзининг одатдаги радиомурожаатида, Ироқдаги Абу Ғариб қамоқҳонасида юз берган маҳбусларнинг хўрланиши каби воқеалар такрорланишига ҳеч қачон йўл қўймаслигини таъкидлади.