Ироқда коалиция кучлари ва шиа етакчиси Муқтадо ас-Садр жангчилари ўртасидаги жанглар бугун ҳам давом этмоқда.

Носирия шаҳрида рўй берган тўқнашувларда 6 италия ҳарбийси яраланди. Шу шаҳар бозорларидан бирида содир бўлган портлаш оқибатида эса тинч аҳолидан 20 одам жароҳатланган.
Айни пайтда Карбало ва Нажаф шаҳарларида ҳам отишмалар давом этмоқда. Нажаф шаҳридаги суннийлар етакчиси шайх Фаузий ал-Қубайсий шундай деди:
«Токи, юрт ёв томонидан босиб олинган ва муқаддас масканларни вайрон қилинаётган экан, муқаддас кураш — Жиҳод — курашга қодир бўлган ҳар бир мусулмон учун бурчдир. Бунда ҳеч ким баҳслашиши мумкин эмас. Жиҳод — босқинчиликка қарши жавоб, бу — ор-номус ҳимоясидир», — деди суннийлар етакичиси шайх ал-Қубайсий.