Брюсселда ЕИ Комиссияси раҳбари Романо Проди ва Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Мулоқот мавзуси Озарбайжон ва ЕИ муносабатларининг кенгайишига оид бўлди. Мулоқот сўнгида ЕИ Комиссияси раҳбари Романо Проди жумладан:
"Биз Озарбайжоннинг Жахон савдо ташкилоти аъзоси бўлишга интилаëтганлигини қўллаб- қувватлаймиз.Уларга ташқи савдо борасида янги стратегия ишлаб чиқишда кўмакдош бўламиз ва энергетика сохасидаги хамкорлигимизни янада мустахкамлаймиз". - деди Романо Проди.
Ўз навбатида Озарбайжон Президенти Илхом Алиев мана буларни билдирди: "Озарбайжон Европа тизимлари билан уйғунлашиш йўлидан бормоқда. Менинг Брюсселга ташрифим буни яна бир марта тасдиқлади. Биз бу йўлни ўн йил муқаддам танлаган эдик ва Озарбайжон ЕИ сари шахдам қадамлар ташламоқда." - деди Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев.