Хитой жануби ғарбида хусусий ширкатга тегишли Ил-76 юк учқичи ҳалокатга учради.

Учқич Урумчи шахри аэропортидан кўтарилаëтиб қулаб тушди.
Итар-ТАСС хабарига кўра учқич Озарбайжон ширкатига тегишли бўлиб¸ Украинадаги яна бир ширкат томонидан ижарага олинган.
Учқич халокати оқибатида 7 киши нобуд бўлди. Ҳалок бўлганларнинг 6 нафари Украина¸ бир нафари Озарбайжон фуқароси эканлиги айтилмоқда.
Учқичнинг Урумчидан айнан қайси шаҳарга қараб йўл олгани ҳозирча номаълум.