АҚШ Жанубий Кореядаги қўшинларидан бир қисмини Ироққа юборишни режалади.

Бунга Ироқдаги вазият кескинлашгани сабаб бўлди.
Айни пайтда Вашингтон ва Сеул орасида шу масалада музокоралар олиб борилмоқда.
Жанубий Корея Ташқи Ишлар вазири Бан Ки Мун шундай баëнот берди:
"АҚШ ўз нуқтаи назарини бизга тушунтирди – уларга тахминан 3600 аскардан иборат бир бригада зарур экан. Бу Ироқ хокимиятини ироқликларга топшириш пайтида барқарорликни таъминлаш учун зарур. Ҳарбийларнинг Ироққа жўнатилиши минтақада АҚШ-Жанубий Корея мудофаа тизимини заифлаштирмаслигига мутлақо ишонаман." -деди¸ Жанубий Корея Ташқи Ишлар вазири Бан Ки Мун.