АҚШ Президенти Жорж Буш Ироқ Бошқарув кенгаши раҳбарининг ўлдирилиши Ироқ бошқарувини ироқликларга топшириш санасига таъсир қилмаслигини билдирди.

Ироқда хокимият Ироқликларга топшириш 30 июнга белгиланган.
Буш ва дунë ҳамжамиятининг кўпгина лидерлари Бағдодда душанба куни юз берган тажовузни қоралаб чиқишди.
Душанба кунги портлашда Ироқ Бошқарув Кенгаши раҳбари Изеддин Салим ҳалок бўлган эди.