Британия парламенти йиғилишида жанжал келиб чиқди.

Мамлакат Бош Вазири Тони Блэр сўзга чиққан пайтда кимдир қизғиш бўёқ кукуни солинган шарчани унга отиб юборди.
Воқеа гувоҳларининг сўзларига кўра, ғараз ниятли бу шахс — юқори мартабали меҳмонлар учун ажратилган махсус ўринга жойлашишга муваффақ бўлган ёшгина йигит эди.
Бўлиб ўтган воқеа Тони Блэрни жуда таажжубга солди. Парламент йиғилиши эса бошқа кунга қолдирилди.