АҚШ Мудофаа Вазирлиги Американинг Гуантанамо ҳарбий базасида сақланаётган маҳбусларга доир ишларни қайта текшириш ва лозим бўлса, уларни озод этиш масаласини кўриб чиқиш ҳақида буйруқ берди.

Буйруққа биноан, ҳар бир маҳбус муддатидан илгари озод этилиш ҳуқуқини қўлга киритишга асос бўлувчи далилларни уч зобитдан иборат коммиссияга тақдим этиши лозим.
Ҳозир Гуантанамо базасида Афғонистондаги коалиция кучларининг террорга қарши операциялари чоғида қўлга олинган 600 га яқин маҳбус бор.