Италия Бош Вазири Силвио Берлускони Ироқнинг ўз ҳавфсизлик хизмати ва ҳарбий базаларини ташкил этиш ҳаракатларини тезлаштиришга чақирди.

Бу чора-тадбирлар июн ойи охирида ҳукуматни ироқликларга топшириш дастури доирасида олиб борилмоқда.
Берлусконининг айни чақируви БМТ Бош Котиби Кофи Аннан билан Ню-Йоркда бўлиб ўтган учрашуви чоғида янгради.
«Умуман олганда, Ироқдаги вазиятни ўнглаш ҳокимиятни янги Ироқ ҳукуматига топшириш орқалигина амалга ошиши мумкин. Янги ҳукумат таркибини эса БМТ белгилайди», - деди Силвио Берлускони.
Бугун Берлускони Вашингтонда АҚШ Президенти Жорж Буш билан музокаралар олиб боради.
Ироқ Бошқаруви Кенгаши вакиллари эса бугун Ню-Йоркка — БМТ қароргоҳига отландилар. Улар 30 июнда Ироқ ҳокимияти топшириладиган янги муваққат ҳукуматга кўпроқ ваколат берилишини талаб қилиш мақсадида эканликларни маьлум қилишди.