Суиқасд натижасида ўлдирилган Чеченистон собиқ Президенти Аҳмад Қодировнинг ўғли 27 ёшли Рамзан Қодиров 30 ёшга тўлмагунича, Президентликка ўз номзодини қўймайди.

Чунки республика Конституцияси унга бундан ҳуқуқ бермайди.
Отаси ўлдирилганидан кейин Чеченистон Бош вазири ўринбосари этиб тайинланган Рамзан Президент лавозимини эгаллаши мумкинлиги ҳақида миш-мишлар тарқалган эди.